
Фото: ТАСС
Россияда ўтган сутка давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 6 мингга яқин ҳолат қайд этилди, 66 киши вафот этди. Бу ҳақда Россия ҳукумати ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб маълум қилди.
Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 74,5 мингдан ошди, жами қурбонлар сони - 681 киши.
Касалликка чалинганлар Россиядаги 85та регионнинг барчасида бўлиб, энг кўп бемор Москвада.
Жума куни 60 киши вафот этган, 5849 та янги ҳолат қайд этилганди.
Россиялик эпидемиологлар ҳукуматга қатъий карантин чораларини яна камида икки ҳафтага узайтиришни таклиф қилмоқда.
Мазкур таклифни Владимир Путин маъқуллаши лозим.
Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,8 млн кишидан ошган, 195,9 минг киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар