20:36 / 25.04.2020
3 187

Олимлар COVID-19’га қарши курашнинг 4 хил стратегиясини белгилаб берди

Олимлар COVID-19’га қарши курашнинг 4 хил стратегиясини белгилаб берди
Фото: Forbes
Америкалик олимлар COVID-19 коронавирусига қарши курашда фойдаланиш мумкин бўлган стратегиялар бўйича тадқиқот ўтказиб, улар орасида 4 хил даволаш услубини танлаб олди. Ушбу тажрибаларнинг натижалари Frontiers in Microbiology нашрида эълон қилинди.

Коронавирус инфекциясига қарши самарали дори воситаси ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Юз минглаб тадқиқотчи ва олимлар дори ишлаб чиқиш, вакцина яратиш ва касалликни аниқлаш тестларини такомиллаштириш устида бош қотирмоқда. Ушбу тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар турли илмий нашрларда чоп этилмоқда.

Чапел-Хиллдаги АҚШнинг Шимолий Каролина университетида Google Scholar маълумотлар базасидаги COVID-19’га бағишланган 1650 та мақола, шунингдек, ClinicalTrials.gov реестридаги 460 та клиник тадқиқот таҳлил қилинди.

Университет олимлари мазкур тадқиқотларнинг аксар қисми бошланғич босқичда бўлиб, мақолалардаги маълумотлар ҳам ҳали тахмин эканлигига қарамай, улар орасидан энг самарали бўлиши мумкин бўлган айримларини танлаб олган.
Улар танлаб олган универсал услуб нафақат SARS-CoV-2, балки бошқа хавфли вирусларни даволашда ҳам қўлланилиши мумкин.

«Коронавируслар инсоният ва дунё иқтисодиёти чинакамига хавф сола бошлади. Дастлаб SARS-CoV-2 вирусига қарши кураш йўлларини кўриб чиқишимиз, сўнгра келажакда бошқа юқори хавф туғдирувчи вируслар билан курашиш лозим», — дейди ноширлик уйи раҳбари, эпидемиология соҳасидаги етакчи олим ва микробиология ҳамда иммунология профессори Ральф Барик.

«Касалликни дунё миқёсида даволашга эътибор қаратган ҳолда SARS-CoV-2 ва у билан боғлиқ коронавируслар ҳужуми йўналишларини ўргандик, хусусан, SARS ва MERS коронавируслари вакцинасининг клиник тадқиқотларигача ва улардан кейинги жараённи таҳлил қилдик», – деган олим.

COVID-19’га қарши курашдаги биринчи ва нисбатан самарали стратегия сифатида олимлар вируснинг одам организмидаги ҳужайралар билан боғловчи S-ҳужайраларига қаратилган вакцина ишлаб чиқишни қайд этган. Анъанавий тирик инактивация қилинган вакциналардан ташқари, ДНК/РНК асосидаги, нанобирликлари ва вирус ташувчилари асосидаги вакциналар самара бериши мумкинлиги айтилган. Аммо уларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга бир неча йил кетиши сабабли параллел равишда бошқа стратегиялар ҳам ишлатилиши кераклиги таъкидланган.

Иккинчи усул — вирусга қарши кенг миқёсда фойдаланиладиган препаратларни қўллаш, улар вирус РНК геномига таъсир кўрсатиб кўпайиш жараёнини тўхтатади. Бироқ коронавируслар бунга мувофиқлашувчи ферментга эга экани инобатга олинса, аксарият препаратлар тўғри ишламаслиги мумкин. Бу ерда ҳам узоқ давом этувчи клиник синовлар ўтказилиши талаб қилинади.

Учинчи усул — касалликдан тузалган беморлар қони плазмасини бошқа касалларга қуйиш ёки биотехнологиялар воситасида моноклонал антитаналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Моноклонал антитаналар ишлаб чиқиш вариант ҳам узоқ вақт ҳамда молиявий харажатлар талаб қилади, шунингдек, бу каби пассив иммунизация беморга қисқа вақт учун иммунитет бериши мумкин.

Вакцина яратилмаган ҳозирги шароитда олимлар энг яхши усул сифатида ген терапиясини келтирган, бу аденоассоциациялашган вирус (ААV) орқали амалга оширилади. Бу орқали тезда антитана, иммуноагезинлар, юқори нафас йўлларида вирусга қарши пептидлар ва иммуномодуляторлар етказиб беришни тезлаштириб, қисқа муддатда организм ҳимояси таъминланади.

Бунда ҳужайралар алмашинуви юқори бўлгани учун заҳарланиш эҳтимоли кам. Шунинг учун ҳам бу каби усуллар ишлаб чиқилиши, мослаштирилиши ва бир ой ичида татбиқ қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди олимлар.

«ААV асосидаги пассив иммунизациядан коронавирусни тез даволашда фойдаланиш мумкин. Стратегия содда ва иккита компонентга эга: вирус вектори ва антитана. Одамларни даволашда ААV’нинг аксарият векторлари хавфсиз. Назарий жиҳатдан бир марталик доза ҳимоя реакциясини бир ҳафтадан бир йилгача чақириши мумкин», — дейди мақола муаллифи Лон Пин Це.

Муаллифлар ген терапияси қиммат усул эканини яширмаган, лекин бунга етарлича талаб бўлса, ушбу масала ҳам босқичма-босқич ҳал бўлиши мумкинлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар COVID-19’га қарши курашнинг 4 хил стратегиясини белгилаб берди