16:00 / 26.04.2020
3 715

Ким Чен Ин соғ ва саломат — Жанубий Корея ҳукумати

Ким Чен Ин соғ ва саломат — Жанубий Корея ҳукумати
Жанубий Корея президентининг ёрдамчиси Мун Чже Ин КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳақида маълумот берди ва у соғ-саломат эканини таъкидлади. Унинг айтишича, КХДР раҳбари 13 апрелдан буён Шимолий Корея жануби-шарқидаги Вонсан туманида бўлиб турибди.

Жанубий Кореядаги бошқа манбалар томонидан хабар қилинишича, Ким Чен Ин вафот этмаган, аммо оғир жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Аввал ҳам сиёсатчи тиббий ёрдам олган вақтларда унинг ўлими ҳақида хабарлар пайдо бўлиб турар эди.

Бунга қадар Хитой тиббиёт соҳасидаги манбалардан бири Ким Чен Иннинг юрагига стент қўйиш амалиёти ўтказилгани, аммо операция чўзилиб кетгани боис КХДР раҳбарининг бош мияси шикастланиб, вегетатив ҳолатга тушганини хабар қилган эди.

Ким Чен Ин 15 апрелда бобоси Ким Ир Сеннинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида кўриниш бермагандан сўнг унинг соғлиги ҳақида турли хабарлар пайдо бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин соғ ва саломат — Жанубий Корея ҳукумати