date
views 6 322

Дунёдаги энг ёш миллиардер аёл Кайли Женнер қандай уйда яшайди? (фото)

Дунёдаги энг ёш миллиардер аёл Кайли Женнер қандай уйда яшайди? (фото)
Фото: Instagram / @kyliejenner
Америкалик модель ва тадбиркор, Forbes рейтингига кўра, 2020 йилда иккинчи марта дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб топилган 22 ёшли Кайли Женнер Лос-Анжелесдаги Холмби-Хиллз шаҳридан 36,5 миллион долларга қаср сотиб олди, деб ёзади Hello.

Қайд этилишича, ушбу қасрда ўз даврида Майкл Жексон истиқомат қилган.

«Курорт мажмуаси» деб аталувчи ушбу қасрнинг умумий майдони 1800 метр квадратни ташкил этади. Унда 7 та ётоқхона, 14 та ваннахона, барча зарур шарт-шароитларга эга ошхона, очиқ ва ёпиқ уй кинотеатри, бир нечта бар, ўйин хоналари ва спорт зали мавжуд. Ҳовлида эса бассейн ва баскетбол майдончаси ҳам бор.










Фото: Hello
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг ёш миллиардер аёл Кайли Женнер қандай уйда яшайди? (фото)