date
views 3 568

Қозоғистонда карантинга янгича ёндашув эълон қилинмоқда

Қозоғистонда карантинга янгича ёндашув эълон қилинмоқда
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев карантинга янги ёндашувни эълон қилди, деб хабар бермода Теngrinews.kz интернет нашри.

У бу ҳақда ўз твиттерда: “Бугун бизнинг мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида баёнотим эълон қилинади. Карантин тадбирларига янгича ёндашув”, дея ёзиб қолдирган.

Aввалроқ Тўқаев Соғлиқни сақлаш вазирлигини ислоҳ қилишини эълон қилган эди. “Биз энди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишини қайта ташкил қиламиз. Ислоҳотлар амалга оширилади. Хусусан, бош санитария врачининг ваколатлари кучаяди”, деган давлат раҳбари.

Шунингдек, у Қозоғистонда карантинни кенгайтирилиши ва шифокорлар, шу жумладан Олмаотадаги коронавирус билан касалланганларнинг иши ҳақида гапирди”,— дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда карантинга янгича ёндашув эълон қилинмоқда