06:00 / 28.04.2020
3 841

Ким Чен Ин нима учун ҳаддан ортиқ семириб кетгани маълум қилинди

Ким Чен Ин нима учун ҳаддан ортиқ семириб кетгани маълум қилинди
Фото: AP
КХДР раҳбари фуа-гра ва қимматбаҳо вагью мол гўшти каби юқори калорияли таомларга ўч. У шунингдек, акула сузгичларидан тайёрланган шўрвани ҳам хуш кўради.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг собиқ бош ошпази Кендзи Фудзимото журналистларга унинг нима учун ортиқча вазнга эга эканлиги сирини очди, деб ёзмоқда Mirror нашри.

Ошпазнинг айтишича, Ким Чен Ин 2015 йилда бир ўтиришда ҳар бир шишаси 175 фунт турадиган Cristal шампанидан икки шиша ичган ва япон зотдор буқаси гўштидан тайёрланган стейкни Эмменталь пишлоғи билан биргаликда паққос туширарди.

Бундан ташқари, у фуа-гра ва қимматбаҳо вагью мол гўшти каби юқори калорияли таомларга ўч бўлган. Фудзимотонинг қўшимча қилишича, КХДР раҳбари акула сузгичларидан тайёрланган шўрвани ҳам хуш кўради.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли Ким Чен Иннинг вазни 127 килограмм келади ва ортиқча вазндан азоб чекади. Тахмин қилишларича, унинг парҳезга риоя қилмаслиги ва тансиқ таомларга ўчлиги 12 апрелда юрагининг операция қилинишига сабаб бўлган.

Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситалари Ким Чен Ин оғир аҳволдалиги ёки ҳаттоки ўлгани ҳақида хабар тарқатди. Жанубий Корея президентининг маслаҳатчиси бу тахминларни рад этди.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси 13 апрелдан бери Вонсан курорт шаҳрида қолмоқда. Айни вақтгача ҳеч қандай шубҳали ҳаракатланишлар амалга оширилгани пайқалмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин нима учун ҳаддан ортиқ семириб кетгани маълум қилинди