18:35 / 28.04.2020
3 146

БМТ: Пандемиядан сўнг аввалги ҳаёт тарзига қайтиб бўлмайди

БМТ: Пандемиядан сўнг аввалги ҳаёт тарзига қайтиб бўлмайди
БМТ барча мамлакатлар ҳукуматини пандемиядан сўнг янги иқтисодиётни яратиш ва иш ўринларини кўпайтиришга чақирди. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботида баён этилди.

«Аввалги одатий ҳаёт тарзига қайтиб бўлмайди. Шу ҳафта ва ойларда ҳукуматлар томонидан молиявий манбаларни оммавий равишда қайта тақсимлаш келажакда кутилаётган ўзгаришлар учқунидир», — деб таъкидлаган ташкилот мутахассислари.

Уларнинг прогнозига кўра, пандемия шароитида 2020 йилнинг иккинчи чорагидаёқ 195 миллион киши ишсиз қолади, ишсизлик ва қашшоқлик даражаси юқори бўлиши мумкин. БМТ экспертларининг фикрича, COVID-19 эпидемияси туфайли юзага келган инқироздан кичик ва ўрта корхоналар, қишлоқ хўжалиги ишчилари, ўз-ўзини иш билан таъминлайдиганлар ва меҳнат муҳожирлари кўпроқ жабрланиши мумкин.

Аввалроқ БМТ коронавирус пандемияси сабаб 30 га яқин давлатда очарчилик бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Ҳозирданоқ араб давлатларида 101 миллиондан ортиқ киши қашшоқлик ёқасида, 52 миллион киши эса тўйиб овқатланмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирги глобал инқироз ва коронавирус пандемияси шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш мақсадида Президент қарори лойиҳаси эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Пандемиядан сўнг аввалги ҳаёт тарзига қайтиб бўлмайди