11:43 / 02.05.2020
6 203

«Сардоба»дан чиққан сув Қозоғистонга ҳам етиб борди, аҳоли эвакуация қилинди

«Сардоба»дан чиққан сув Қозоғистонга ҳам етиб борди, аҳоли эвакуация қилинди
Фото: «Казинформ»
Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» дамбасининг ўпирилиши сабабли Қозоғистоннинг бир нечта аҳоли пунктларида сув тошди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда. Туркистон вилоятининг Мактаарал туманидан 5400 аҳоли эвакуация қилинди.

«Сув оқимини пасайтириш учун ўзбек томони суғориш каналлари шлюзларини очиб юборди. Натижада Туркистон вилояти Мактаарал туманининг чегара коллекторлари сувга тўлди. Бу эса каналлардан сув чиқиб, Женис ва Жана Турмыс аҳоли пунктларида тошқин юз беришига сабаб бўлди»,- дейилади вилоят акимати хабарида.

Вилоят полиция департаменти бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзакент қишлоғидаги 4-мактабда 2200 кишига мўлжалланган эвакуация маркази тайёрланган. Туркистон вилояти ПД бошлиғи, генерал-майор Қайрат Далбеков ҳам техноген фавқулодда вазият юзага келган ҳудудга ташриф буюрди. Айни пайтда св тошқини туфайли 5 400 аҳоли эвакуация қилинган. Баъзи одамлар ўзлари хавфсиз жойга кўчиб, бошқаларга ёрдам беришди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда ва бошқа зарур чораларни кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида бўлган авария оқибатида мамлакатда аҳоли пунктлари сув остида қолган.

Натижада ҚР Туркистон вилояти Мақтаарал туманида чегара яқинидаги бир неча коллектор сувга тўлган. Мақтааралдаги марказий коллектордан сув тошиб, Женис ва Жана Турмис қишлоқларини сув босди. «Мирзакент - Женис - Жана Турмис» минтақавий автомагистрали сув остида қолди ва транспорт воситалари ўтиши қийинлашди. Туркистон вилоятида тошқини хавфи бор 3 та қишлоқ аҳолиси ҳам эвакуация қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Сардоба»дан чиққан сув Қозоғистонга ҳам етиб борди, аҳоли эвакуация қилинди