22:25 / 02.05.2020
3 114

Мадонна коронавирус билан касалланиб қолишдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди

Мадонна коронавирус билан касалланиб қолишдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди
Фото: EPA
Америкалик қўшиқчи Мадонна COVID-19’га қарши антитанага эгалиги учун коронавирусдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди. У антитана борлигини аниқлаш учун тестдан ўтган, натижа ижобий чиққан, деб хабар беради «Korrespondent.net»

«Мен куни кеча тест топширдим. Менда антитана борлигини билдим. Шу сабабли эртага машинада шунчаки узоқ сафарга кетмоқчиман. Мен ойнани очаман ва COVID-19 бор ҳаводан нафас оламан», — деди Мадонна Instagram саҳифасида.
Хонанда Лондондаги уйида болалари билан изоляцияда бўлиб турибди.

Шифокорлар антитананинг борлиги касаллик юқишини истисно этмаслигини айтса-да, Мадонна касаллик унга хавф солмаслигига ишонмоқда. Хонанда ўзини симптомларсиз касалланиб, тузалиб бўлган, деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ Мадонна вирусни «буюк тенглаштирувчи» деб атаб, унинг қайсидир маънода «ажойиб»лигини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадонна коронавирус билан касалланиб қолишдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди