07:46 / 03.05.2020
2 084

Испанияда кўчада сайр қилиш ва спорт билан шуғулланишга рухсат берилди

Испанияда кўчада сайр қилиш ва спорт билан шуғулланишга рухсат берилди
Фото: Getty Images
Испания 2 майдан бошлаб коронавирусга қарши карантин чораларини енгиллаштирди, аҳолига сайр қилиш ва тоза ҳавода спорт билан шуғулланиш рухсат берилди. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида эълон қилинди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 майдан бошлаб сайр қилиш ва очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш учун турли ёшдаги гуруҳларга муайян вақтларни белгилади:
  • 14 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар соат 06:00 дан 10:00 гача ва 20:00 дан 23:00 гача;
  • 70 дан ошган шахслар ва алоҳида ёрдамга муҳтож фуқаролар 10:00 дан 12:00 гача ва 19:00 дан 20:00 гача;
  • вояга етмаганлар эса соат 12:00 дан 19:00 гача кўчага чиқиши мумкин.

Ёши каттароқ одамлар ёшлар билан тўқнаш келмаслиги учун вақт шундай алоҳида ажратиб чиқилган. Испанлар фақат истисно ҳолатларда, агар бунга тиббий сабаблар бўлса, белгиланган вақтга амал қилмаслиги мумкин.

Шунингдек, вазирлик бундай вақт чекловлари фақат аҳолиси 5 минг кишидан кўп бўлган муниципалитетларга мўлжаллангани, қолган ҳудудлар аҳолисига сайр қилиш ва кўчада спорт билан шуғулланиш соат 06:00 дан 11:00 гача рухсат берилгани таъкидланган.

Карантин чораларининг юмшатилиши коронавирусга чалинган ва касалланган ёки касалланганликда гумон қилинганлар билан мулоқотда бўлгани учун изоляцияда бўлган фуқароларга татбиқ этилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда кўчада сайр қилиш ва спорт билан шуғулланишга рухсат берилди