21:00 / 03.05.2020
3 134

Швецияда карантин киритилмагани нотўғри стратегия бўлгани тан олинди

Швецияда карантин киритилмагани нотўғри стратегия бўлгани тан олинди
Фото: AP
Швециянинг етакчи вирусологи, мамлакатда коронавирус пандемияси ортида карантин киритилишига қарши бўлган Андерс Тегнелл карантиндан воз кечиш ғояси тўғри стратегия бўлганига “унча ишончи комил эмаслигини” тан олди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Айнан Тегнелл пандемия вақтида Швецияда қатъий чоралардан воз кечиш ва нормал турмуш тарзини қўллаб-қувватлашнинг бош ғоячиларидан бири бўлган. Айни вақтда мамлакатда барлар, ресторанлар ва мактаблар ишлашда давом этмоқда.

Мен сендаги бор билим ва воситалар билан яхшироқ бўлиши учун ҳаракат қилишининг энг асосийси, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ҳар доим камтарроқ бўлиш керак, деб ҳисоблайман, чунки ўз қарорингни ўзгартиришингга тўғри келиши мумкин”, деб айтган мутахассис.

Швециянинг коронавирус тарқалишига қарши кураш модели кўплаб баҳсларга сабаб бўлди. Унинг асосий жиҳати карантиндан ва корхоналарнинг вақтинча ёпилишидан воз кечиш ҳисобланади. Мисол учун, АҚШ президенти Дональд Трамп бу моделни танқид қилган ва “Швеция бу қарори учун ҳали катта ҳақ тўлашини” айтганди.

Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Швеция карантин бекор қилингандан кейин бу борада бошқаларга ўрнак бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Швецияда коронавирусга чалинганлар сони 22 мингдан ошди, ундан 2679 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда карантин киритилмагани нотўғри стратегия бўлгани тан олинди