date

БААда қолган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди (видео)

БААда қолган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди (видео)
Бирлашган Араб Амирлигида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашди.
Уларнинг аксарияти туристик виза билан борганлар ёки ишидан айрилганлардир. Айтилишича, уларнинг иш сўраб қилган мурожаатларига рад жавоби берилмоқда. Кўпчилиги бир ойдан буён уйдан умуман чиқа олмай қолишган, бор пулларини эса сарфлаб бўлишган. БААнинг ҳар тарафлама қиммат шароити уларнинг аҳволини танг қилиб қўйган.

Карантин сабаб қийин вазиятга тушган, ишсиз, пулсиз қолган бу юртдошларимиз тезроқ чартер рейслари йўлга қўйилишини илтимос қилишмоқда. Ҳеч бўлмаганида, биринчи навбатда қийин шароитда қолган аёллар, болалар ва беморларнинг Ўзбекистонга қайтарилишини сўрашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААда қолган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди (видео)