date
views 3 517

Туркистон вилоятидаги фавқулодда ҳолат: Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очади

Туркистон вилоятидаги фавқулодда ҳолат: Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очади
Фото: turkistan.gov.kz
Вазият барқарорлашгандан сўнг, Ўзбекистон вакиллари Туркистон вилоятига келади ва ёрдам беради, деди вилоят ҳокими.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Туркистон вилоятидаги тошқинларни бартараф этиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, деди Туркистон вилояти ҳокими Умрзоқ Шукеев. Вазият барқарорлашгандан сўнг, Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очади, деб хабар берди Zakon.kz'га таяниб Kun.uz нашри.

- 1 май куни Ўзбекистондаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши ва сув чиқиши сабабли чегараолди ҳудудларда жойлашган коллекторларга сув тўлди. Тошқин туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бугунги кунга қадар 14та аҳоли пунктидан 31 606 нафар аҳоли эвакуация қилинди. Бешта аҳоли пунктини сув босди, 7та ҳудудда ҳанузгача хавф мавжуд, Мирзакент ва Оқйўл аҳоли пунктларида сув тошқини хавфи йўқ ҳамда аҳоли ўз уйларига қайтди, - деди Шукеэв.

Унинг эслатишича, 2 май куни тезкор штаб ташкил этилди, 986 киши ва 180дан ортиқ техника жалб қилинди. Сув насослари Қизилўрда, Жамбил вилоятлари ва Чимкентдан олиб келинди, Миллий гвардиядан 413 нафар ҳарбий ва 37 дона техника сафарбар этилди. Бундан ташқари, 323 нафар ҳарбий хизматчи ва 26 дона техника Миллий гвардия томонидан Олмаотадан олиб келинди. 19та эвакуация пункти очилди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият туфайли дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 845та уй, 3та мактаб, 5та болалар боғчаси, 4та тиббиёт муассасаси, 1та маданият уйи сув остида қолган.

- Шунингдек, Женис қишлоғида кўприк, 54,7 км узунликдаги йўл сув остида қолди. Яна шуни айтмоқчиманки, 7 639 гектар экин майдонига зарар етди. Бугун биз зарар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширяпмиз. Шундан сўнг қўшимча ҳисобот берамиз, - деди вилоят ҳокими.

Ҳозирга қадар, унинг сўзларига кўра, сув босган ҳудудларда мол-мулкни ҳимоя қилиш учун 8та блокпост барпо этилди.

Биз Ўзбекистонга бориб, ҳамкасблар билан суҳбатлашдик, хавфли жойларни кўриб чиқдик. Кўгали аҳоли пункти яқинида қўшимча равишда каналлар қазиймиз. Кеча бу келишилди. Умуман олганда, Ўзбекистон яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Вазият барқарорлашгандан кейин улар бизнинг вилоятга келиб, ёрдам беришади. Ўз навбатида, биз чегарани очишимиз керак, деди Шукеев.

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида Қозоғистон ва Ўзбекистон коронавирус тарқалиши олдини олиш учун хорижликларга ўз чегараларини ёпган эди.
Бундан олдин, Қозоғистон Ўзбекистонга расмий хат юбориб, Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши ҳақида тўлиқ маълумот беришни талаб қилиши хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркистон вилоятидаги фавқулодда ҳолат: Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очади