13:47 / 06.05.2020
4 781

Қашшоқ оиладан чиққан машҳур юлдузлар (фото)

Қашшоқ оиладан чиққан машҳур юлдузлар (фото)
Ҳашаматли уй, қимматбаҳо машина, бриллиант ва бренд либослар — баъзида буларнинг ортида қийинчиликларга тўла болалик, осон бўлмаган ҳаёт тургани хаёлимизга ҳам келмайди. Биз ҳавас билан қарайдиган кишилар эса юлдуз бўлиб туғилмаган. Уларнинг таржимаи ҳолига назар ташланса, қандай оилада туғилиш эмас, истеъдодни намоён қилиш учун меҳнат ва ўз устида ишлаш муҳимлигига амин бўлиш мумкин. Бунга «Яндекс Дзен» платформасида келтирилган машҳурлар ҳаёти яққол мисол бўла олади.

Жастин Бибер

Фото: Motor Authority
Хонанда жуда ҳам қашшоқ оилада дунёга келган. Жастин туғилганида онаси 18 ёшда бўлган. Ейишга ҳеч нарсаси бўлмаганидан Бибернинг уйида каламушлар изғиб юрган. Вақт ўтиши билан ҳаммаси жойига тушган. Қўшиқчининг ҳозирги яшаш тарзига назар ташлаб, унинг шундай шароитда катта бўлганига ишониш қийин.

Сара Жессика Паркер

Фото: Hollywood Reporter
Актрисанинг болалиги Жастинникидан яхшироқ ў​тган деб бўлмайди. У 8 фарзандли оилада, ўгай ота тарбиясида вояга етган. Ўз отасини кўрмаган ва у ҳақида бирон маълумотга ҳам эга бўлмаган. Сара болалигидан оиласига ёрдам бериш мақсадида ишлай бошлаган ва топган пулининг ҳаммасини ота-онасига келтириб берган.

Эминем

Фото: Dancing Astronaut
Рэпер камбағал оилада дунёга келгани етмагандек, Детройт шаҳрининг кундузи отишма ва турли жанжаллар бўлиши табиий ҳол бўлган ҳудудида вояга етган. Эминем маҳаллий ўсмирлар томонидан бир неча марта калтакланган ва жабр кўрган. Бунинг устига отаси уларни тарк этган, онасига эса бундай вазиятда осон бўлмаган. Бу каби қийинчиликлар бўлажак рэпернинг ҳаётда ўз ўрнини топишига тўсиқ бўлолмаган.

Ники Минаж

Фото: Time Magazine
Ники Минаж Тринидад ва Тобаго Республикасида дунёга келган. Кейинроқ оиласи билан АҚШнинг энг қашшоқ ҳудудлардан бирига кўчиб келишади. Оиланинг молиявий аҳволи ёмонлигидан кун кўришнинг ўзи бўлмайди. Вақти келганда Минажнинг машинада ухлашига тў​ғри келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қашшоқ оиладан чиққан машҳур юлдузлар (фото)