21:22 / 06.05.2020
2 717

Вена дунёнинг энг экологик тоза шаҳри деб топилди

Вена дунёнинг энг экологик тоза шаҳри деб топилди
Фото: AP Photo/Ronald Zak
Бу ҳақда АҚШ-Канада консалтинг агентлиги тузган “Дунёнинг энг экологик тоза 10 шаҳри 2020” рейтингига таяниб Вена мэрияси хабар қилди. Рейтинг 22 апрелда нишонланадиган Халқаро Ер куни муносабати билан тузилган.

Мутахассислар 100 дан кўп шаҳарни 9 та мезон бўйича баҳолашган: яшил экинзорлар майдони, тикланувчи манбалардан истеъмол қилинадиган энергия ҳажми, жамоат транспортидан фойдаланиш даврийлиги, ҳаводаги қаттиқ зарралар миқдори, аҳоли жон бошига сув истеъмоли, чиқиндиларни қайта ишлаш дастури мавжудлиги, чиқиндиларнинг компостланиши, фермер бозорлари миқдори. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Вена, шунингдек, боғлар миқдори ва жамоат транспорти ривожланганлиги бўйича ҳам энг яхши кўрсаткичларни намойиш қилган.

Рейтингда 2- ва 3-ўринларни Германиянинг иккита шаҳри - Мюнхен ва Берлин эгаллаган. Ундан кейинги ўринларни Мадрид (Испания), Сан-Паулу (Бразилия), Манчестер (Британия), Лиссабон (Португалия),Сингапур, Амстердам (Нидерландия) ва Вашингтон (АҚШ) эгаллаган.

“Шаҳримизнинг рейтингдаги муваффақияти Вена кўплаб соҳаларда бошқа мегаполислар учун ўрнак ҳисобланишини кўрсатади. Вена аҳолиси учун очиқ бўлган боғлар ва кўплаб дарахтзорлар шаҳардаги юқори турмуш даражасини ифодалайди”, деб айтган шаҳар мэри Михаэль Людвиг.

2019 йилда Вена Economist Intelligence Unit нашрининг Global Liveability Index 2019 рейтингида турмуш даражаси бўйича дунёдаги энг яхши шаҳар деб топилганди. Аввалроқ Австрия пойтахти Mercer консалтинг компанияси талқини бўйича қаторасига бир неча йил яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вена дунёнинг энг экологик тоза шаҳри деб топилди