Фото: Instagram / @schwarzenegger
Голливуд актёри ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер Instagram’даги саҳифасига ошхона столи устида спорт билан шуғулланаётгани акс этган видеони жойлади.
72 ёшли Голливуд актёри ўзининг аъло даражадаги жисмоний формасини намоён этди.
Видеода тишига сигара қистириб олиб, ошхона столи устида шпагатга ўтирган Шварценеггер қўлини кўтариб оёқларига олиб бораётганини кўриш мумкин. Арнольд юз ифодаси билан ушбу машқни қийналиб бажараётгандек тасаввур уйғотишга уринади.
Шундан сўнг «чарчаган» актёр қўлларини белига қўйган ҳолда «Нима бўлган тақдирда ҳам мен бугун яхши машқ қилдим, ўзим билан фахрланаман», деб кетади. Шунда аслида оёқлар ясам эканлиги ойдинлашади.
Фолловерлар актёрнинг ҳазилига ижобий баҳо берган. Ролик бир неча мингта лайк тўплаган ҳамда жуда кўп ижобий изоҳлар ёзилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди