
Фото: CBC.ca
Италиялик 25 ёшли Силвиа Романо 18 ой олдин Кенияда ўғирлаб кетилганди. У Африкада кўнгилли бўлиб хизмат қиларди.
Уни озод қилиш бўйича операция Италия ва Туркия махсус хизматлари томонидан амалга оширилди, дея хабар берди Рим аэропортида Силвиа Романони кутиб олган Италия бош вазири Жузеппе Конте.
Қиз ўз мамлакати ҳукуматига миннатдорлик билдирди ва Африкада радикаллар томонидан асирга олинган яна бир қанча Европа фуқароларини озод қилиш учун ҳаракатларни давом эттиришга чақирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар