11:45 / 12.05.2020
2 578

Маҳбуслар қамоқдан чиқиш учун атайлаб коронавирус юқтиришга уринишди

Маҳбуслар қамоқдан чиқиш учун атайлаб коронавирус юқтиришга уринишди
Лос-Анжелесда маҳбуслар муддатидан аввал қамоқдан чиқиш учун атайлаб коронавирус юқтиришга уринишди. Бу ҳақда шериф Алекс Виллануэва хабар берган.

Унинг айтишича, ўтган ой маҳбуслар битта идишдан иссиқ сув ичишган ва тиббий ниқобларни бир-бирлари билан алмашиб таққан. Ўша вақтда улардан бирортасида коронавирус инфекцияси мавжуд бўлгани ёки бўлмагани маълум эмас. Аммо орадан бир ҳафта ўтиб 21 нафар маҳбусда инфекция аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Калифорния штатида ўзганинг автомобилига зарар етказган фуқарода коронавирус аниқлангач, қўйиб юборилган эди. Аммо орадан 37 дақиқа ўтгач яна автомобил ўғирлагани учун уни қайта қўлга олишган.

АҚШда март ойидан эътиборан кичик жиноят қилган ҳуқуқбузарлар коронавируснинг олдини олиш мақсадида қўйиб юборилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маҳбуслар қамоқдан чиқиш учун атайлаб коронавирус юқтиришга уринишди