date

Олимлар сайёрада "улкан вируслар" қаерда яширинганлигини маълум қилишди

Олимлар сайёрада "улкан вируслар" қаерда яширинганлигини маълум қилишди
foto by: Google
АҚШнинг Мичиган университети олимлари "улкан вируслар"нинг сайёрамизнинг қаерида яширинганлиги ҳақида хабар беришди.
Қайд этилишича, улкан сўзи уларнинг тузилиши ҳажми бўйича эмас, балки мураккаблиги билан боғлиқ бўлиб, сўнгги бир неча йил ичида бундай хавфли “омборхона”лар кутилмаган жойларда аниқланган.

Хусусан, Сибирнинг доимий муз қатламлари ҳамда Антарктида шундай масканлар қаторида қайд этилди.
Маълум бўлишича, Сибирда аниқланган вирусларнинг ёши 30 мингга тенг бўлиб, минг йилликлар давомида абадий совуқда бўлишига қарамай хавфлилик даражаларини йўқотишмаган.

Бунга эса уларнинг қопламалари сабаб бўлган. Ваҳоланки, ушбуташқи қопламалар исталган вақтда уйғонишнинг ноёб механизмини ўзида сақлаб қолган ҳолда, вирусли геномни ҳар қандай оғир шароитлардан ҳимоя қилади.
Олимларнинг сўзларига қараганда, бундай вирусни уйғотиш учун эса паст pH баланси, юқори ҳаво ҳарорати ва туз миқдори талаб қилинар экан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Олимлар сайёрада "улкан вируслар" қаерда яширинганлигини маълум қилишди