Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси вақтида ҳеч кимга яқинлашмаётгани сабаб тиббий ниқоб тақишга эҳтиёж сезмаётганини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда ўтказилган брифинг вақтида маълум қилди, деб хабар беради C-SPAN телеканали.
Унинг сўзларига кўра, Оқ уй ходимлари унга нисбатан масофа сақламоқда. «Мен ҳеч кимга яқинлашмаяпман», — дейди Трамп.
Президентнинг таъкидлашича, Оқ уйда барча ниқоб тақиб юрмоқда. «Бугун кимни учратган бўлсам, ниқоб тақиб олган эди», — дейди Америка етакчиси.
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Оқ уй ходимларига бино ичида тиббий ниқобда юриш мажбурияти юкланган. Бунда фақат ўз иш столи олдида ўтирганда ниқобни ечиб қўйиш мумкин.
Президент администрациясининг таъкидлашича, Трамп ва вице-президент Майкл Пенс ҳимоя воситаларини тақиб юришга мажбур эмас. Нашрнинг маълумотларга кўра, бу каби кўрсатма Оқ уйнинг икки нафар ходимида коронавирус аниқланганидан сўнг берилган.
Аввалроқ АҚШ вице-президентининг матбуот котибида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошларида Дональд Трамп аҳолига ниқоб тақишни тавсия қилгани, лекин ўзи бу тавсияга амал қилмаслигини айтган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 1,347 миллиондан, COVID-19 қурбонлар эса — 80 минг кишида ошган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади