
Африкалик жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган италиялик аёл ўз ватанидаги миллатчиларнинг ғазабини қўзғатди.
Гуманитар ходим Сильвиа Романо бир ярим йил олдин Кениянинг жануби-шарқида ўғирлаб кетилган. Ўғирлаганлар билан узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг, Туркия махсус хизматлари ёрдамида 25 ёшли қиз асирликдан озод қилингани ва якшанба куни Римга учиб кетгани хабар қилинган эди.
Озод қилинган асира ватандошлари олдида кенг яшил ҳижобда пайдо бўлиши жамоатчиликни ҳайратда қолдирди.
Маълум бўлишича, Африкада Романо жангарилар босими остида эмас, балки ўз хоҳиш-иродаси билан Исломни қабул қилди, деб хабар беради The National. Италия миллатчилари бу ҳақиқатни жаҳл билан қабул қилдилар. Ўнг миллатчи газета “Libero”нинг директори Витторио Фельтри аёлни "Стокгольм синдроми" ва “террорчи дўстларини молиялаштиришда” айблади.
Сильвиянинг ўзи айбловлар ва тахминларни қатъиян рад этди. Собиқ асиранинг сўзларига кўра, асирликда бўлганида у Қуръон ўқишни ўргатишини сўраган ва кейинчалик Исломни қабул қилган. Романонинг сўзларига кўра, қуролли одамлар унга инсоний муносабатда бўлган ва зўравонлик қилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар