10:59 / 15.05.2020
2 584

АҚШда коронавирус билан касалланган кишилар сони 1,4 миллиондан ошиб кетди

АҚШда коронавирус билан касалланган кишилар сони 1,4 миллиондан ошиб кетди
АҚШда коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари сони 1,4 миллиондан ошиб кетди, мамлакатда қарийб 85 минг нафар бемор касаллик оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети статистик маълумотларида қайд этилган.

Унга кўра, АҚШ ҳудудида 1 миллион 400 минг 500 та коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 84 минг 985 нафар киши COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. АҚШ иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда етакчи бўлиб турибди.

Ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда Буюк Британия жойлашган, қироллик ҳудудида 33,6 минг нафар одам ҳаётдан кўз юмган. Италия (31,3 минг нафар), Испания (27,1 минг нафар) ва Францияга (27 минг нафар) мос равишда 3, 4 ва 5-ўринларда бормоқда. АҚШ ва Европадан ташқарида энг кўп ўлим ҳолати – Бразилияда кузатилган, Жанубий Америка мамлакатида 13,5 минг нафар киши касаллик қурбонига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда коронавирус билан касалланган кишилар сони 1,4 миллиондан ошиб кетди