22:55 / 16.05.2020
6 596

Америкалик олимлар коронавируснинг давоси топилганини маълум қилди

Америкалик олимлар коронавируснинг давоси топилганини маълум қилди
Фото: Владимир Астапкович/ РИА Новости
Американинг Sorrento Therapeutics биофармацевтика компанияси олимлари коронавирусни юз фоиз тўсадиган антитанани аниқлашганини маълум қилишди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Манбанинг айтишича, мутахассислар миллиардлаб антитаналарни таҳлил қилиб, улар орасида коронавирусга таъсир қиладиган юзлаб антитаналар борлигини аниқлашган. Улар ичидан ажратиб олинган ўнлаб антитаналар ўрганилганида, улардан бири — STI-1499 инсон ҳужайраларини вирусдан юз фоиз ҳимоя қилиши маълум бўлган.

Қайд этилишича, у вирусни ўраб олади ва уни тўрт кун ичида организмдан чиқариб ташлайди.
«Бу дори эканлигини таъкидлаймиз. Аниқ ишлайдиган ечим бор», — деди Sorrento Therapeutics асосчиси доктор Генри Жи. Шу билан бирга, тадқиқотлар фақат лаборатория шароитида ўтказилган бўлиб, компания ҳозирча дорини ишлаб чиқаришга рухсат олмаган.

Доктор Жи бу дори ёрдамида барча мамлакатларда карантин бекор қилиниши мумкинлигини айтди.
«Агар организмимизда нейтраллайдиган антитана бўлса, ижтимоий масофанинг кераги бўлмайди», — деб таъкидлади у.

15 май куни Россия тиббий-биологик федерал агентлиги раҳбари Вероника Скворцова клиникаолди тадқиқотлари мефлохин дори воситаси коронавирус юқтиргандан бошлаб 48 соат ичида уни йўқотиши мумкинлигини кўрсатганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун бир миллилитрга икки микрограмм доза керак бўлади. Скворцова уни профилактик ва даволовчи деб атади.

Айни пайтда коронавирусга қарши вакцина мавжуд эмас, қатор давлатлар олимлари уни яратиш устида иш олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар коронавируснинг давоси топилганини маълум қилди