date
views 2 595

Канада коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлайди

Канада коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлайди
Фото: REUTERS
Канада соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцинани дастлабки синовдан ўтказишни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.

"Канада соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши салоҳиятли вакцинани дастлабки синовдан ўтказишни маъқуллади", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, синовлар Долхаузи университетининг вакцинология марказида ўтказилади.

"Агар синовлар муваффақиятли ўтса, вакцинани ишлаб чиқарамиз ва мамлакатимизга тарқатамиз", - деб таъкидлади у.
Канадада бугунги кунда коронавирусга чалинганлар сони 75 мингдан ошган, 5,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлайди