08:50 / 17.05.2020
2 387

Туркия июндан хорижлик туристларни қабул қилишни режалаштирмоқда

Туркия июндан хорижлик туристларни қабул қилишни режалаштирмоқда
Фото: REUTERS/Umit Bektas
Туркия июнь ўрталаридан хорижлик туристларни қабул қилишни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой маълум қилди.

"Июнь ўрталаридан маълум бир мамлакатларда халқаро туризм тикланади деб ўйлаймиз. Булар Хитой, Жанубий Корея ва ушбу минтақанинг бошқа давлатлари бўлади. Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб нуқталарига мунтазам халқаро парвозлар бошланади деб ўйлайман", - деди Эрсой NTV телеканали эфирида.

У Туркияда ички туризм 28 майдан, Рамазон ойи тугаганидан сўнг бошланишини айтди.
"Биз меҳмонхоналарни ёпмадик, авиаташувчилар ишини тўхтатгани ва пандемия билан боғлиқ бошқа чекловлар киритилгани сабабли улар ёпилишга мажбур бўлди", - деди Эрсой.

У Туркия ҳукумати меҳмонхоналарни санитар-гигиеник хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш дастури ишлаб чиққанини қайд этди.
"Бу дунёдаги ана шундай биринчи тажриба ва биздан кейин ЕИ мамлакатлари ҳам ана шундай иш олиб боришга қарор қилди", - деб қўшиб қўйди Эрсой.

Аввалроқ Меҳмет Эрсой Туркияда 1 июндан бошлаб хориждан келаётган барча чет элликлар ва мамлакат фуқаролари аэропортларда коронавирусга тест топшириши мажбурий бўлишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия июндан хорижлик туристларни қабул қилишни режалаштирмоқда