15:52 / 17.05.2020
4 955

Бутун дунё бўйлаб 17 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

Бутун дунё бўйлаб 17 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди
17 май Тошкент вақи билан соат 10:30 ҳолатига кўра, бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 4,6 миллион кишидан ошиб кетди. Пандемия дунёнинг 188 давлатида қайд этилган. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4 635 830 кишини ташкил этмоқда. Ўтган бир сутка ичида 90,3 минг кишида COVID-19 аниқланган. Бутун пандемия даврида 311 мингдан ортиқ бемор вирус қурбонига айланган, 1,69 миллиондан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Коронавирусдан энг кўп жабр кўрган давлатлар — АҚШ (1,46 миллион касал) ва Россия (272 минг). Рейтингнинг учинчи поғонасидан 241,4 минг кўрсаткич билан Буюк Британия жой олган, ундан кейинги ўринларни эса Бразилия (233,5 минг) ва Испания (230,6 минг) эгаллаб турибди.

Дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда — 88 754. Шу билан бирга, Европа давлатларида антирейтингнинг етакчиларида кузатилаётган ўлим даражаси 10 фоизга ортиқроқ.

Россияда ўтган бир сутка ичида 9,2 минг кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда ҳозирга қадар 63 166 киши соғайган бўлса, 2537 бемор вирус қурбонига айланган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия бошланганидан буён коронавирусга 6,6 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

Ўзбекистонда 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарга етди. Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 2213 нафарга етган, 11 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунё бўйлаб 17 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди