
Россиялик рассом Никас Сафронов шпротдан бўшаган консерва банкасига қўлини кесиб олгач бармоғи яллиғланиб кетган. Учта операция ва узоқ муддат даволангандан сўнг у суғурта компаниясидан 320 минг доллар олди. Бу ҳақда Сафронов «YouTube»да намойиш этилган «Миллион сири» дастури эфирида сўзлаб берди.
Рассомнинг айтишича, у бўш банкани ташлаб юборгандан сўнг бармоғини кесиб олган. Сафронов «кўпроқ сиғиши учун» челакдаги ахлатни босаётганда бармоғи тилиниб кетган. Маълум вақтдан сўнг шикастланган жой яллиғланган.
Сафроновнинг таъкидлашича, бармоқ сақлаб қолинди, лекин суяклар мослашмаётганидан букилмай қолган. Рассом ҳаёти, кўзи ва қўлларини жами бир миллион долларга суғурталаган. У ҳар йили суғурта учун тахминан 23 минг доллар тўлайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.