date
views 2 992

Япониялик эркак кўчадан кучукча топиб олди ва уйига олиб келди. Жонивор аслида тулки бўлиб чиқди

Япониялик эркак кўчадан кучукча топиб олди ва уйига олиб келди. Жонивор аслида тулки бўлиб чиқди
Японияда яшовчи эркак ит деб ўйлаб боқиб олгани аслида тулки боласи бўлиб чиқди, деб ёзади «Daryo.uz».

Марси исмли эркак трассада ит боласини кўриб қолди ва уни уйига олиб кетди. У ит йўқолиб қолган бўлса, уни топиш осон бўлиши учун жониворнинг расмини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Луна лақабли кучукчанинг аслида тулки эканлигини маълум қилди. Эркак жониворни ветеринарга олиб борди ва у ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Япониялик Лунага ғамхўрлик қилишда давом этди, бироқ кейин уни махсус фермага топширишига тўғри келди. Чунки Японияда уйда тулки боқиш тақиқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик эркак кўчадан кучукча топиб олди ва уйига олиб келди. Жонивор аслида тулки бўлиб чиқди