date
views 2 082

Қорақалпоғистонда Россиядан келган 6 бемор тузалди. Наманганда ҳам соғайганлар бор

Қорақалпоғистонда Россиядан келган 6 бемор тузалди. Наманганда ҳам соғайганлар бор
Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг барчаси эркак бўлиб, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Соғайганларнинг 3 нафари Бухоро вилоятидан, 2 нафари Хоразм вилоятидан, 1 нафари эса Навоий вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 21 ёш.

Қорақалпоғистон Республикасида шу пайтга қадар 112 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 118 нафарга етди.

Шунингдек, Наманган вилоятида ҳам 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг кичиги 14 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 214 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 219 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2349 нафарни ташкил этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорақалпоғистонда Россиядан келган 6 бемор тузалди. Наманганда ҳам соғайганлар бор