07:46 / 21.05.2020
4 540

Францияда ҳижоб ва ниқоб “тўқнашди”

Францияда ҳижоб ва ниқоб “тўқнашди”
Францияда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун ҳамманинг жамоат транспортида ниқоб кийиши кераклигини таъкидланди, бу диний сабабларга кўра юзни тўсувчи кийимлар кийишни тақиқлаш тўғрисидаги мунозарани яна келтириб чиқарди.

2010 йилда Николя Саркози президент бўлганида жорий этилган тақиқ, юзни ниқоб ва бурқа билан ёпишни тақиқлайди. Бурқа ёки ниқоб каби ёпинчиқни кийиш 150 евро (162 доллар) жарима ёки фуқаролик таълимида мажбурий иштирок билан жазоланади.

Шу билан бирга, қонун соғликни сақлаш учун кийилган юз ёпинчиқларини истисно қилади.

"Бу икки хил нарса, – дейди француз сиёсатшуноси ва Флоренция Европа университетининг профессори Оливье Руа.– "Бурқа кийишни тақиқлаш Францияда 20 йил давомида амал қилиб келган дунёвийлик сиёсатига тааллуқлидир, худди шунингдек юз ниқобини кийган ҳолда юзини беркитишни қўллаш бурқа тақиқланишига қарши бўлган баъзи мусулмонларнинг кулгисига сабаб бўлмоқда”.

Март ойи бошида, касаллик бутун мамлакат бўйлаб тарқалишни бошлаганида, юзни ёпиш билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бир ҳолатда, полиция кийимини кийган қаллоблар ниқоб таққан хитойлик талабаларни ниқоб тўғрисидаги қонунни бузганликлари учун ўша ерда жаримани тўлашни буюришган.

Франция мусулмонлари таъкидлашича, ҳозир ҳаммани ниқоб тақишга мажбур қилган қоидалар шароитида ҳам бурқани тақиқлаган қонуннинг амалда бўлиши икки хил стандартлар борлигини билдиради.

2013 йилда 300 000 киши Парижда бир жинслилар никоҳига қарши чиқиб юриш қилди”, деб қўшимча қилди Руа. – “2018 йилда бошланган сариқ кийимлилар намойишлари исломга қарши эмас эди, улар иқтисодий адолатсизлик ҳисси билан боғлиқ эди ва намойишчилар орасида мусулмонлар ҳам бор эди”.

"Ушбу икки йирик ҳаракат юз минглаб одамларни кўчаларга олиб чиқди, аммо Исломнинг уларга умуман алоқаси йўқ эди".

"Биз мавзеларни исломлаштириш тўғрисида гапларни давом эттирмоқдамиз, лекин биз бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз ва бу ҳақда гапирадиган одамлар кўпинча бу борада тажрибага эга эмаслар”, дейди Оливье Руа.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда ҳижоб ва ниқоб “тўқнашди”