13:32 / 21.05.2020
2 799

Бразилия коронавирус ўчоғига айланди

Бразилия коронавирус ўчоғига айланди
Бразилияда коронавирус инфекциясининг янги аниқланган ҳолатлари бир кунда 19 951 тани ташкил этди ва ҳозирги кунда жами 291 579 нафарга етган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 май куни хабар тарқатди.

Вазирлик маълумотига кўра, мамлакатда SARS-CoV-2 билан касалланганлар сони кетма-кет иккинчи кундирки жуда тез ўсмоқда. Бир кун аввал янги ҳолатлар сони 17 408 тани ташкил қилганди.

Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида 889 нафар бемор вафот этиб, қурбонлар сони жами 18 860 кишига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия коронавирус ўчоғига айланди