03:23 / 23.05.2020
2 054

Қатар «Газпром»га зарба бермоқчи

Қатар «Газпром»га зарба бермоқчи

Саад Шерида ал-Кааби.
Фото: «Новости энергетики»

Қатар энергетика вазири ҳамда «Qatar Petroleum» давлат компанияси ижрочи директори Саад Шерида ал-Кааби коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз туфайли мамлакат табиий газ етказиб беришни камайтириш эмас, гарчи бу келажакда мовий ёнилғи нархининг тушиб кетишига олиб келса ҳам, ишлаб чиқаришни янада кучайтириш ҳақида ўйлаяпти.

«Харажатлар нуқтаи назаридан биз дунёдаги энг самарали ишлаб чиқарувчимиз, шу боис бозордаги шокларни енгиб ўта оламиз», — «Finanz.ru» портали Ал-Каабидан шундай иқтибос [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly94YWJhci51ei94b3Jpai9xYXRhci1nYXpwcm9tZ2EtemFyYmEtYmVy]келтирмоқда[/leech].

«Qatar Petroleum» раҳбари таъкидлайдики, аксарият ишлаб чиқарувчилар нархлар пасайиб кетгани учун қазиб чиқаришни камайтиришга тушган, аммо бу сценарий Қатарга тўғри келмайди.

Компания режасида ишлаб чиқаришни 2025 йилда 110 млн. тоннагача, 2027 йилда 126 млн. тоннагача етказиш белгиланган. Режани уддалаш учун компания «North Field» конидаги 80 та разведка шахтасида бурғулаш ишларини олиб борди. Сиқилган табиий газ (СТГ) ташувчи 100 та танкер қурилиши бўйича шартномалар имзоланган.

Қатар — сиқилган табиий газ ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи мамлакат.
Бир пайтнинг ўзида АҚШ ҳам 4 та кучли СТГ-лойиҳани ишга туширмоқда.

Европада табиий газнинг нархи «Газпром» учун рентабеллик даражасидан шундоқ ҳам пасайиб бўлган шароитда «уфқда» Қатар ва АҚШ жиддий СТГ-лойиҳалари билан пайдо бўлиши рус газининг қийматини янада пасайтириб юбориши кутиляпти. Январь-апрель ойларида «Газпром»нинг Европа иттифоқига газ етказиши 20 фоизга пасайгани, хусусан, Германия харидни 46 фоизга қисқартиргани айтилмоқда. СТГ кириб келиши эса, аксинча, 16 фоизга ўсган. Вазият шу кетишда «Газпром»нинг Европадан сиқиб чиқарилиши билан интиҳо топиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)