date
views 2 221

Трамп ижтимоий тармоқларни ёпиб юбориш билан таҳдид қилди

Трамп ижтимоий тармоқларни ёпиб юбориш билан таҳдид қилди
Фото: Carlo Allegri
АҚШ президенти Дональд Трамп консерватив қарашлар тарафдорларига қарши қилинган манипуляциялар туфайли ижтимоий тармоқларни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг таъкидлашича, республикачилар партияси аъзолари ижтимоий тармоқлар консерваторларнинг овозларини бутунлай ўз соясида қолдириб кетди, деган фикрда. «Биз уларнинг фаолиятини қатъий назоратга оламиз ёки бутунлай ёпиб юборамиз», — деган Трамп.

АҚШ раҳбарининг қўшимча қилишича, уларнинг 2016 йилда амалга оширмоқчи бўлган ишларидан сўнг бунинг такрорланишига йўл қўйиб бўлмайди. Аввалроқ Трамп Twitter’ни сайлов жараёнларига аралашганликда айблаган эди.

АҚШ президентлик сайлови 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади. Дональд Трампга рақиб сифатида АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ижтимоий тармоқларни ёпиб юбориш билан таҳдид қилди