08:00 / 28.05.2020
3 509

Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди

Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров оммавий ахборот воситаларида коронавирусга чалингани ҳақида пайдо бўлган ахборотни рад этди. У бу ҳақда Instagram’даги жонли эфирда маълум қилди.
Жонли эфирни “Грозний” телеканали директори, Қодировнинг ёрдамчиси Аҳмад Дудаев олиб борган.

Агар касал бўлган бўлсам ҳам, дунёда миллионлаб одамлар коронавирусга чалинди, ўн минглаб одамлар вафот этди, нима мен одаммасманми? Касал бўлишга ҳаққим йўқми? Томчи дори қўйдириб, иммунитетимни ошириб олишга ҳаққим йўқми? Мен мутлақ соғлом одамман”, деб айтган Қодиров.

Унинг таъкидлашича, у Рамазон ҳайитини уйда изоляция ҳолатида ўтказган.
Шунингдек, Қодиров пандемия бошидан бери ён атрофдагиларини хавфга қўймаслик учун мунтазам равишда кўрикдан ўтмоқда.

Одамлар билан мулоқот қилишим сабабли, вирус юқтирувчисига айланмаслик учун пандемия бошидан бери 2 марта компьютер томографияси қилдирдим, бир неча марта қон таҳлили топширдим, оддий таҳлилларни топширмоқдаман. Қолган одамлар каби қўлимдан келганча касал бўлмасликка ҳаракат қилмоқдаман. Ҳар бир одам соғлом қолиш учун имкони бор ишни қилиши лозим”, деб таъкидлаб ўтган Чеченистон раҳбари.

Қодиров ОАВда Москвадаги марказий клиник шифохонага ётқизилгани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ бериб, ҳар йил у ерда диспансеризациядан ўтиб туришини маълум қилган.

Бундан ташқари, бир кун аввал ОАВда Қодировнинг қўлида катетер борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган. Дудаевнинг илтимосига кўра, Чеченистон раҳбари жонли эфирда қўлларида ҳеч қандай тиббий аралашув излари йўқлигини намойиш қилган.

Бир неча кун аввал Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ва шу сабабли Москвага келтирилгани ҳақидаги ахборот тарқалганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди