Фото: «Flickr»
Ҳиндистоннинг Керала штатида эр хотини ётган хонага кобрани киритиб, уни ўлдирди, дея хабар берди «India Today» нашри.
Полициянинг тахмин қилишича, Сураж исмли эркак хотини Утрага икки марта тажовуз қилган. Биринчиси 2 март куни содир бўлган. Ўшанда у турмуш ўртоғининг ётоғига занжирли илонни (гадюка) билдирмасдан киритиб юборган. Заҳарли илон чаққан аёл шифохонада икки ой даволанишга мажбур бўлган. Ҳужумдан сўнг ўзига келиб олиши учун аёлни ота-онасининг уйига олиб боришган.
7 май куни 27 ёшли Сураж хотини билан бирга қолади ва ухлаб ётган аёлига кобрани отади. Бу сафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Бу воқеадан кўп ўтмай Сураж хотинининг мол-мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишга уринган. Бу эса табиийки марҳумнинг ота-онасида шубҳа уйғотган.
Тергов давомида аниқланишича, фожиадан сал олдин Сураж заҳарли илон эгалари билан қўнғироқлашган, шунингдек, интернет орқали судралиб юрувчиларнинг ҳаракатини ўрганган.
Ҳуқуқ-тартибот хлдимларининг сўзларига кўра, Сураж хотини билан ажрашган тақдирда мол-мулксиз қолиш қўрқуви жиноят содир этишга сабаб бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм