17:39 / 28.05.2020
2 833

Россияликларнинг тўртдан бир қисми коронавирусни ундан манфаaтдор шахсларнинг уйдирмаси деб ҳисобламоқда

Россияликларнинг тўртдан бир қисми коронавирусни ундан манфаaтдор шахсларнинг уйдирмаси деб ҳисобламоқда
Россияликларнинг учдан бир қисми (32,9 фоизи) коронавирус пандемиясини уйдирма ёки инсониятга зарарсиз деб ҳисобламоқда. «РБК»нинг [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9kYXJ5by51ei9rLzIwMjAvMDUvMjgvcm9zc2l5YWxpa2xhcm5pbmctdG9ydGRhbi1iaXItcWlzbWkta29yb25hdmlydXNuaS11bmRhbi1tYW5mYXRkb3Itc2hheHNsYXJuaW5nLXV5ZGlybWFzaS1kZWItaGlzb2JsYW1vcWRhLw%3D%3D]ёзишича[/leech], бу ҳақда Иқтисодиёт олий мактабининг Эксперт ва таҳлил ишлари бўйича дирекцияси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлган.

Онлайн-сўровнома бир вақтнинг ўзида бир неча сайтларда 18 мартдан бошлаб 26 майгача 5 та босқичда ўтказилган. Унда Россиянинг турли бурчакларида яшовчи 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган 30 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этган.

Сўровномага кўра, унда иштирок этганларнинг 23,2 фоизи COVID-19 пандемиясини ундан манфаaтдор шахсларнинг уйдирмаси, деган фикрда. Иштикорчиларнинг яна 9,6 фоизи вируснинг хавфлилик даражаси бўрттирилган, деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, эпидемияга ишонмайдиганларнинг 43 фоизи қариндошларини йўқлашда давом этмоқда, яна 54 фоизи сайрга чиқишда давом этаётганини билдирган. Сўровномада қатнашганларнинг 74,22 фоизи ўзини изоляция қилиш режимини жорий этишга зарурат йўқ эди, деган фикрда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 380 минг кишига яқинлашган. Касаллик оқибатида 4 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияликларнинг тўртдан бир қисми коронавирусни ундан манфаaтдор шахсларнинг уйдирмаси деб ҳисобламоқда