08:38 / 29.05.2020
2 394

Дунёнинг энг бой одами ўз компанияси муваффақияти сири билан бўлишди

Дунёнинг энг бой одами ўз компанияси муваффақияти сири билан бўлишди
Безоснинг таъкидлашича, компания учун бош омил мижозларга доимий эътибор ҳисобланади. У бу ҳақда Business Insider нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Безоснинг таъкидлашича, агар ҳамма эътибор рақобатчиларга қаратилса, унда тезда мотивацияни йўқотиш мумкин.
Сиз аллақачон олдиндасиз – унда югуришнинг нима кераги бор? Агар сиз эътиборни мижозларга мужассамлаштирсангиз, агар бу сизнинг мотивация бўлса, бу жуда барқарор омилдир”, деб айтган тадбиркор.

Безос ҳаттоки етакчи компаниянинг ҳам мижозлари нимадандир норози бўлишлари мумкинлигини қўшимча қилган.
Унинг фикрича, ҳар бир тадбиркор жавоб бериши керак бўлган асосий савол “10 йилдан кейин нима ўзгармайди?” деган саволдир.

Миллиардернинг тушунтиришича, компания асосчилари узоқ вақт давомида барқарор қоладиган нарса атрофида стратегияни қуришлари мумкин.

Айни вақтда Безоснинг бойлиги 143 млрд долларга баҳоланмоқда. Аввалроқ Comparisum хизмати таҳлилчилари 2026 йилга келиб у триллион долларга эга дунёдаги илк кишига айланиши мумкинлигини айтишган.

Апрель ўртасида Amazon’нинг бозор нархи 1,14 трлн долларга етган, бу эса компания учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами ўз компанияси муваффақияти сири билан бўлишди