10:53 / 31.05.2020
4 433

Россияда коронавирусдан биринчи дори қўллаш учун маъқулланди

Россияда коронавирусдан биринчи дори қўллаш учун маъқулланди
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков
Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган биринчи дори - “Авифавир” Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди. У 11 июндан Россия шифохоналарига тарқатилади.

Ушбу дори воситаси Россиянинг тўғридан-тўғри ивестициялар жамғармаси ва “ХимРар” компаниялари гуруҳи томонидан Япониянинг “Фавипиравир” дориси негизида ишлаб чиқилган.

Бироқ “Авифавир”нинг тадқиқотлари ёз охиригача давом этади. У шифохоналарга шартномалар бўйича тарқатилади ва эркин савдога чиқарилмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россияда ҳозиргача коронавирусни даволаш учун махсус дорилар йўқ эди. Асосан иммун тизими жавобини чақирувчи дорилар, мисол учун безгак ёки артритга қарши қўлланувчи гидроксихлорохиннинг аминохинолин ҳосилаларидан фойдаланилган.

“Фавипиравир” эса айнан РНК-сақловчи вируслар чақирувчи юқумли касалликларни даволаш учун ишлаб чиқилган. У грипп вируслари, жумладан парранда гриппига қарши самарали эканини кўрсатган. Дори вируслар тарқалишини блоклайди.

Таъкидланишича, “Авифавир”нинг коронавирусга қарши самарадорлиги 80 фоиздан кўпроқни ташкил қилади, бироқ Японияда “Фавипиравир”нинг самарадорлигини исботлай олмай, унинг қўлланиши қолдирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусдан биринчи дори қўллаш учун маъқулланди