17:25 / 31.05.2020
3 626

Пандемиядан қочиш учун энг яхши жой

Пандемиядан қочиш учун энг яхши жой
Фото: «Ictsd»
«The Washington Post» газетаси Грузияни «коронавирус пандемиясидан қочиш учун курорт»га қиёслади. Мамлакат ҳақидаги мақола газетанинг 30 май сонида чиқди.

Мақолада хорижий сайёҳлар учун чегараларини очаётган мамлакатлар орасида Грузия коронавирус нуқтаи назаридан нисбатан хавфсизлиги ёзилган. 30 май ҳолатига, Грузияда коронавирусни юқтириш бўйича жами 757 ҳолат аниқланган бўлиб, шундан 600 нафари (79 фоиз) тузалиб кетган.

Америкалик журналистлар Грузияда сайёҳлар учун «яшилга ҳудудлар» ташкил этилаётгани, бу ерда вирусни юқтириш эҳтимоли минимумга туширилгани, «пандемиядан дам олиш» мумкинлигини ёзишган.

Маълумот учун: Грузия чет эллик сайёҳларни 15 июлдан қабул қилишни бошлашни режалаштирган. 2020 йилда сайёҳлар оқими унча катта бўлмаслиги кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемиядан қочиш учун энг яхши жой