16:16 / 02.06.2020
4 527

Маршал Дўстум ўғлига катта сиёсатга йўл очиб бермоқда

Маршал Дўстум ўғлига катта сиёсатга йўл очиб бермоқда
Маршал Абдурашид Дўстум, афғонистонлик ўзбекларнинг нуфузли раҳбари, маршал унвонини олганидан бери ҳали муҳим ҳукумат тадбирларида қатнашмади. Президентлик саройида бўлиб ўтган ва тинчлик музокараларига бағишланган муҳим учрашувда унинг ўғли Ботир Дўстум иштирок этди.

Маршал Дўстумнинг яқин сафдошларининг айтишича, Абдурашид Дўстум “Жунбиш Миллийи Исломий Афғонистон” партиясининг (Афғонистон Миллий Исломий Ҳаракати) сиёсий ишлари ва раҳбариятини ўғли Ботир Дўстумга топширган ва ҳозир у бошқа масалалар билан шуғулланади.

Яқинда у Ўзбекистонга ташриф буюрди ва у ерда Ўзбекистон ҳукумати билан икки мамлакат ўзбеклари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича музокаралар ўтказди.

Ҳозиргача унинг раҳбари ва асосчиси маршал Дўстум бўлган “Жунбиш Миллийи Исломий Афғонистон” партияси раҳбарияти Ботир Дўстумга ўтганини расман тасдиқламаган, аммо мамлакат сиёсий майдонида Абдурашид Дўстум ўрнини унинг ўғли эгаллаши ҳақида кўп гап-сўзлар тарқалган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маршал Дўстум ўғлига катта сиёсатга йўл очиб бермоқда