17:39 / 03.06.2020
3 918

Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз”

Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз”
Россия ва Беларусь билан ягона иттифоқ тузиш Қозоғистоннинг режасида йўқ. Бу фикрни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россиянинг «Комсомольская правда» газетасига берган суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Россия ва Беларусь билан ҳам икки томонлама, ҳам интеграцион бирлашмалар (ЕОИИ, КХШТ, МДҲ) доирасида фаол иш олиб бормоқда. Россия ва Беларусьнинг иттифоқдош давлатига кириш режамизда йўқ. Юқорида қайд этилган ташкилотлар доирасида интеграцияни янада ривожлантириш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолади», - деди Президент.

Бундан ташқари, Президент Евроосиё иқтисодий иттифоқи иқтисодий иттифоқ сифатидаги потенциалини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
«Ҳамкорликни ривожлантириш орқали биз ЕОИИни умумий миқёсда товарлар, хизматлар ва ишчи кучларининг умумий бозорини яратиш, аъзо давлатларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали самарали тузилмага айлантиришимиз мумкин. Бу борадаги ишлар изчил ривожланмоқда. 2025 йилга келиб умумий энергия ва молия бозорлари шакллантирилади.

Хусусан, рақамли ҳамкорлик истиқболли йўналиш бўлади. Баъзан, ҳатто энг юқори даражада ҳам, ЕОИИда қизғин мунозаралар бўлади, аммо бу мунозаралар иттифоқни янада муваффақиятли, обрўли ва жозибали қилиш учун умумий истакни намойиш этади. Дарҳақиқат, бепарволик деградациянинг аниқ белгисидир
», - деди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз”