21:21 / 06.06.2020
4 117

Флойд Жорж учун олтин тобут ёхуд йўқолган пичоқ...

Флойд Жорж учун олтин тобут ёхуд йўқолган пичоқ...
Четдан қараган одам ҳайрат ва таажжуб гирдобида қолиши аниқ. Ўлим ҳақ, ҳеч ким ҳеч нарса дея олмайди. Аммо унинг ўлимидан кейин ўнлаб шаҳарларда бошланган тўполонлар, айбсиз, бунга алоқаси йўқ одамларнинг дўконлари таланиб ёқилиши, йиллаб йиғилган мол-мулкнинг кўкка совурилиши. Ва бунинг демократия энг гуллаб-яшнаган АҚШда содир бўлиши.

Энг ажабланарлиси, Флойд Жорж 7 марта судланган жиноятчи, порно актёр, сохта пул билан қўлга тушган ва гиёҳванд эди, энди ундан авлиё яратиш кимга манфаати бор?

Флойднинг тобути маҳаллий университетнинг мажлислар залига қўйилган. Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей тобутга биринчилардан бўлиб яқинлашиб тиз чўкиб йиғлаб юборди. Марҳумни бир дақиқа сукут билан эслаш 8 дақиқа 46 сония давом этди. Прокуратура маълумотларига кўра, полициячи Флойднинг бўйнида тиззасини айнан шунча вақт ушлаб турган.

Қайси жиноятчини шундай дафн қилишган?
Юқори минбарлардан Флойднинг тақдири – рамз, Америка Қўшма Штатларидаги афро-америкаликларнинг умумбашарий тажрибаси, дейишади.

Оқ танлилар ва полициячилар тиз чўкмоқда...
Балки тўғридир, бироқ бу янада кўпроқ ирқчиликка олиб келмайдими?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флойд Жорж учун олтин тобут ёхуд йўқолган пичоқ...