
Рассом Доминик Пузоль жамоат жойларида хавфсиз масофани сақлашга ёрдам берадиган махсус шляпа яратди. «МИР 24» телеканалининг хабар беришича, рассом уни яратишда X-XIII асрлардаги қадимги Хитой шляпаларидан илҳом олган.
Пузолнинг таъкидлашича, ушбу шляпаларнинг замонавий аналоги нафақат хавфсиз масофани аниқ аниқлашга ёрдам беради, балки яхши кайфиятни ҳам таъминлайди. Ахир, бу шляпалар замонавий санъатнинг ҳақиқий асаридир.
Аввалроқ, Руминиялик этикдўз Григоре Луп ижтимоий масофани сақлашни таъминловчи оёқ кийими яратган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар