date
views 1 540

Франциядаги Версал саройи ўз эшикларини очди

Франциядаги Версал саройи ўз эшикларини очди
Фото: РИА Новости
Кеча Франциядаги Версал саройи 82 кун деганда карантиндан кейин меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.
«Версал қалъаси ва унинг атрофидаги ҳудуд узоқ вақт ёпилгандан сўнг бугунги кунда ўз эшикларини ташриф буюyрувчилар учун очди. Сарой одатдагидек, 9:00 дан 18:00 гача ишлашда давом этади. Фақат ташриф буюрувчилар сони 10 кишидан ошмаслиги керак», – дейди комплекс вакиллари Тwиттердаги саҳифаларида.

Ўзингизни ва бошқаларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш учун, албатта, ниқоб тақиш мажбурий. Комплекс ҳудудида фақат ташриф вақтини олдиндан буюртма қилганлар ҳаракатланишига руxсат этилади.

Мажмуа 13 март куни мамлакат Маданият вазирлигининг буйруғига биноан Францияда ҳам CОVID-19 тарқалиши сабабли ёпилган эди.
Эслатиб ўтамиз, сарой бундай узоқ вақтга иккинчи марта - 1939 йилда Иккинчи Жаҳон уруши бошланганида ёпилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциядаги Версал саройи ўз эшикларини очди