Фото: Sputnik
Арманистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир вазият юзага келди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинянга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Биз мушкул аҳволга келиб қолдик ва дўзах бўйлаб юрмоқдамиз. Ҳозирда Арманистонда 200 дан ортиқ касал шифохонага ётиш учун навбатда турибди. Соғлқини сақлаш тизимида юклама ортиб кетган ва касалларни ётқизишга улгурмаяпти. Тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмагани учун ўлим ҳолати ҳам юзага келган. Иккита ўлим ҳолати реанимацияда жой бўлмагани сабаб беморлар умумий бўлинмада ётганида қайд этилган», — дейди Пашинян.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат локдаун эълон қилиш имкониятини кўриб чиққан, бироқ у керакли натижада бермайди деган қарорга келинган. Бу Арманистонни нафақат иқтисодий оғир аҳволга солиб қўяди, балки карантинга «керакли даражда риоя қилинмайди».
Маълумотларга кўра, Арманистонда ўтган бир сутка ичида яна 547 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, бутун мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони 12 547 кишига етган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир»
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)