08:50 / 10.06.2020
3 086

Қирғизистонда чигиртка ёпирилиши коронавирус пандемияси билан боғланди

Қирғизистонда чигиртка ёпирилиши коронавирус пандемияси билан боғланди
Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат аҳолисини чигиртка ёпирилишидан огоҳлантирди. Эътиборлиси, вазирликда чигирткалар фаоллашиши коронавирус пандемияси билан боғланган.

Бунга ақлбовар қилмайди. Биз таҳлил ўтказиб, инсоният бошидан қийинчиликларни (уруш, эпидемия, инқирозлар) ўтказган вақтда чигирткалар фаоллашишини аниқладик”, деб айтган вазирлик вакили Алмаз Алакунов.

Қўшни давлатлардаги вазиятдан келиб чиқиб тузилган дастлабки прогнозга кўра, Қирғизистонда 120 минг гектар майдонга чигиртка ёпирилиши кутилмоқда. Бу эса республика иқтисодиётига жиддий зарар етказиши мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ чигирткалар Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалигига жуда катта талафот етказиши мумкинлиги маълум қилинганди. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу зараркунандалар 327,4 минг гектар майдонда тарқалгани аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг