
Фото: «cnn.com»
Польша ТИВ май ойида Чехиянинг бир қисмини тасодифан «босиб олгани»ни англашмовчилик деб атади. Бу ҳақда Польша расмийлари «CNN»га маълум қилишган.
Коронавирус пандемияси туфайли ёпиб қўйилган Чехия билан чегарани қўриқлаётган Польша ҳарбийлари чегарадаги Пельгржимов шаҳри яқинида бўлишган. «CNN»нинг ёзишича, май ойининг охирида улар тасодифан чегарани кесиб ўтиб, Чехия фуқароларининг маҳаллий черковга борадиган йўлини тўсиб қўйишган.
«Чегара патрули англашмовчилик натижасида ўрнатилган, бу қасддан қилинмаган. Вазият тезда тузатилган ва Чехия томонидан ҳам ҳал этилган», — дея таъкидлашди Польша расмийлари. Ҳарбийлар Чехия ҳудудида қанча муддат бўлганлиги очиқланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар