
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилардан бири жойлаган сурат оммалашмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Суратда ohmyitsbrittt ники остидаги фойдаланувчининг итининг диван ёнида орқа оёқларини олд оёқлари орасидан чиқариб, чўккалаб ўтирганини кўриш мумкин.
my dog is a weirdo bro. pic.twitter.com/eFh9beco2p
— ✨ (@ohmyitsbrittt) June 10, 2020
«Менинг итим — ажойиб», — деб изоҳлади аёл суратни.
Ушбу пост 190 мингдан ортиқ ретвит қилинган ҳамда 1,2 миллионтадан кўпроқ лайк тўплаган.
«Итинг учун жонимни беришга тайёрман», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.
«Мен ярим тунда бунақа баланд овозда кулишим керак эмас», — дейди яна бир изоҳловчи.
Бошқа бир фойдаланувчи эса ўз итининг ноодатий ўтириши акс этган сурат билан бўлишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар