
Фото: «Zakon.kz»
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти чегара хизматчилари давлат ҳудудига яширинча киришга уринган 12 нафар афғонистонлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Чегарабузарларни учувчисиз бошқариладиган аппарат ёрдамида аниқлашди. Афғонистонликлар Қирғизистон орқали Қозоғистонга пиёда ўтиб кетишга уринишган. Воқеа юзасидан судга қадар суриштирув бошланган.
Қозоғистон чегарачиларига учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилган. Хабарларга кўра, мамлакат ҳукумати чегарачиларга 15 та самолёт тоифасидаги ўзиучар ҳамда 90 та квадрокоптер олиб беришни режалаштирган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.