22:46 / 19.06.2020
2 449

Сўровнома: Кўпчилик америкаликлар Трампнинг сайловларда ғалаба қозонишидан қўрқишмоқда

Сўровнома: Кўпчилик америкаликлар Трампнинг сайловларда ғалаба қозонишидан қўрқишмоқда
Фото: Reuters
Fox News телеканали буюртмасига кўра ўтказилган сўровномага кўра, АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байден америкаликлар томонидан қўллаб-қувватланиш бўйича амалдаги президент Дональд Трампни анча фарқ билан ортда қолдирмоқда.

Bacon Research ва Shaw & Company ўтказган сўровнома маълумотларига кўра, ноябрда ўтадиган президент сайловларида Байденга 50 фоиз, Трампга 38 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр.

Социологларнинг маълум қилишича, Байденнинг 63 фоиз тарафдорлари ўз танловини Трампнинг ғалаба қозонишидан қўрқишлари билан, яна 31 фоизи шунчаки Байденнинг номзодидан кўнгиллари тўқлиги билан тушунтиришган.

Трампнинг қўллаб-қувватлаётганлар орасида эса барчаси аксинча. Президентнинг 62 фоиз тарафдорлари унинг хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини, 33 фоизи эса Байден ғалаба қозонишидан кўрқишларини айтишган.

Шунингдек, тадқиқот Трампнинг қўллаб-қувватланиши даражаси унинг пандемия ва афроамерикалик Жорж Флойд ўлимидан кейин АҚШни қамраб олган намойишлар вақтидаги хатти-ҳаракатлари сабабли тушиб кетганини кўрсатган.

Сўровнома 13-16 июнь кунлари 1343 сайловчи орасида ўтказилган. Унинг кўрсатишича, Трампнинг унинг асосий сайловчилари гуруҳи (оқ танли христианлар) орасидаги қўллаб-қувватланиши даражаси ҳам тушиб кетган. Шунингдек, амалдаги президентнинг қишлоқ аҳолиси орасидаги рейтинги ҳам тушиб кетган.

СNN телеканалининг июнда ўтказган сўровномасига кўра, Байденнинг Трампдан устунлиги 14 фоизни ташкил қилмоқда. Унинг маълумотларига кўра, собиқ вице-президентга 55 фоиз, амалдаги президентга 41 фоиз респондент овоз беришга тайёр.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади. Унда ғолиблик учун асосий даъвогарлар Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан Жо Байден ҳисобланади.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўровнома: Кўпчилик америкаликлар Трампнинг сайловларда ғалаба қозонишидан қўрқишмоқда